Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

"Бетис" Хавининг юбилейини бузишига сал қолди

Баҳо:
+ | -
FOTO: AFP

Бу ҳафта пешқадамларга кўз теккан, шекилли. Италияда юқори учлик ғалаба қозона олмади. "Реал" кеча роса қийналди. "Барселона"нинг ғалабаси ўйиннинг бошига ва охирига қараб туриб, ишончлидек тасаввурга эга бўлса-да, жуда оғир бўлди.

Аслида, ўйин одатдаги, "Камп Ноу" ўйинларидек бошланганди. "Барса" ҳали ўз майдонидаги учрашувларда гол ўтказгани йўқ эди. Мезбонлар рақибнинг бир хавфли ҳужумига иккита гол билан жавоб бердилар. Дастлаб, Санчес-Фабрегас комбинациясидан сўнг, испаниялик ярим ҳимоячи дарвозага зарба берди. Тўсиндан қайтган тўпни 400-юбилей учрашувини ўтказган Хави дарвозага жойлаб қўйган бўлса, икки дақиқа ўтиб, Санчеснинг қанотдан оширган тўпини Месси голга айлантирди — 2:0.

"Бетис"га ҳам қойил қолиш керак. Аста-секин ўзларига келишди ва иккита чиройли гол уришди. Айниқса, тажрибали Санта Круснинг голи ажойиб чиқди.

Сўнгги ўн беш дақиқагача "Бетис" шу бир очкони ҳеч кимга бермаётганди. Марионинг майдондан четлаштирилиши ва Иньестага ишлатилган қўполликни ҳакам кўрмай қолганидан бошқа эътиборли вазиятлар ҳам бўлмаётганди деярли. Яна Санчес катта саҳнага чиқди. Хави оширган тўпни қабул қилиб, жарима майдонига ҳам кириб ўтирмасдан, дарвозасининг яқин бурчагини нишонга олди. Касто тўпга теккан бўлса-да, қайтаришни иложини қила олмади — 3:2

85-дақиқада эса жарима майдони ичида тўп Дорадонинг қўлига тегди ва Месси пенальтини голга айлантириб, дубл муаллифига айланди.

Турнинг яна бир учрашувида "Малага" кутилмаганда ютқазиб қўйди. Турнир жадвалининг 19-поғонасида бораётган "Спортинг Хихон" ўз майдонида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

БАРСЕЛОНА - БЕТИС 4:2 (2:1)
Голлар: 1:0 - Хави (10), 2:0 - Месси (12), 2:1 - Рубен Кастро (32), 2:2 - Санта Крус (52), 3:2 - Санчес (75), 4:2 - Месси (86, пенальтидан).
БАРСЕЛОНА: Вальдес, Санчес, Пуйоль, Иньеста (Адриано, 88), Фабрегас (Алькантара, 83), Маскерано, Хави, Бускетс, Куэнка (Дани Алвес, 46), Месси.
БЕТИС: Касто, Исидоро, Марио, Дорадо, Начо, Ириней (Санта Крус, 46), Сальва Севилья (Матилья, 56), Хосе Каньяс, Монтеро, Рубен Кастро, Хорхе Молина (Устариц, 73).
Огоҳлантиришлар: Ириней (42), Месси (44), Сальва Севилья (47), Пуйоль (49), Марио (60), Иньеста (69), Матилья (81), Дорадо (85).
Четлатиш: Марио (71).

СПОРТИНГ ХИХОН - МАЛАГА 2:1 (1:0)
Голлар: 1:0 - Гальвес (36), 1:1 - ван Нистелрой (88), 2:1 - Трехо (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:54, 16.01.2012.
Ўқилди: 21709 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.