Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Суперлига. Қўқондаги баҳсда нурсиз дуранг қайд этилди

Баҳо:
+ | -

Қўқондаги "Марказий" стадионида "Қўқон-1912" жамоаси Тошкентнинг "Бунёдкор" клубини қабул қилди. Шиддатли тарзда ўтган баҳсда ҳисоб очилмади.

Учрашув кутилганидек, ҳужумкор руҳда бошланди. 1-дақиқада чап қанотдан Собиржонов узатган тўпни Ҳасанов боши билан дарвозага йўллади. Зарбага аниқлик етишмади. 5-дақиқада мезбонлар томонидан хавфли ҳужум ташкил этилди. Ягудин жарима майдонини тарк этиб тўпни қайтарди, Норбеков узоқдан зарба беришга уринди, тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Лукичнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Мерзляков яқин масофадан ноаниқ йўллади. 11-дақиқада меҳмонларда ҳам яхши имконият юзага келди. Мираҳмадовнинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабонимиз ушлаб олди. 44-дақиқада ўнг қанотдан Холмуҳаммедов узатган тўп Собиржоновга тегиб дарвоза устидан ўтиб кетди. Танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби кескин курашлар остида бошланди. 49-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов ўз қанотида чиройли ҳаракатлари билан мухлисларнинг олқишларига сазовор бўлди. 59-дақиқада эса рақибларимизда яхши имконият юзага келди. Расул Йўлдошевнинг кутилмаган зарбасини Абдуллаев уриб юборди. Орадан бироз ўтиб, Бамба акробатик зарба бермоқчи бўлди, тўпни ҳимоячилар қайтаришди. 79-дақиқада Ҳасанов боши билан дарвозага зарба берди, Ягудин тўпни қайтарди. 83-дақиқада захирадан майдонга тушган Андрей Сидоров ҳамда Анвар Хожимирзаевда қулай имконият бўлган эди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар ҳисобни очишга жуда яқин келишди. Мурод Холмуҳаммедовнинг жуда кучли зарба, бирозгина ноаниқ бўлди. Акс ҳолда дарвозбон бу зарбани қайтариши қийин эди.

Шу тариқа, жанговар руҳда ўтган баҳсда ҳисоб очилмади.

Coca Cola Суперлига, 4-тур
ҚЎҚОН-1912 – БУНЁДКОР - 0:0
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Абдурашид Худойберганов.
Назоратчи: Александр Попов.
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.
"Қўқон-1912": 1. Музаффар Абдуллаев, 5. Славко Лукич, 7. Асадбек Собиржонов, 10. Шохназар Норбеков (18. Анваржон Хожимирзаев, 81), 11. Мўмин Мелиев (99. Андрей Сидоров, 73), 15. Ойбек Рустамов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 91. Якуба Бамба (20. Иқбол Маликжонов, 70).
"Бунёдкор": 1. Равшан Ягудин, 4. Давронжон Эргашев, 10. Хуршид Ғиёсов, 11. Расул Йўлдошев (9. Фаррух Икромов, 70), 13. Лутфулла Тўраев, 14. Миржаҳон Мираҳмадов (22. Шаҳбоз Эркинов, 82), 17. Одилжон Абдураҳмонов, 19. Нурилло Тўхтасинов, 30. Абдулла Абдуллаев, 34. Суҳроб Иззатов (7. Суннатилла Абдуллажонов, 88), 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 18:55, 02.04.2021.
Ўқилди: 2752 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик