Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

"Пахтакор" "Аланяспор"ни мағлуб этди

Баҳо:
+1 | -
pakhtakor.uz

16 январь куни "Пахтакор" Туркияда биринчи йиғин доирасидаги сўнгги назорат учрашувини ўтказди.

Иккинчи лига вакили бўлган «Аланяспор» жамоаси дарвозаси бир маротаба ишғол қилинган бўлса-да, ўйин тўлиқ Журжевич шогирдлари ташаббуси остида ўтди.

Кичик жароҳатлари туфайли Дилшод Шарофетдинов, Шаҳбоз Эркинов ва Кахи Махарадзе туркларга қарши кечадиган ўйинни ўтказиб юборишга мажбур эдилар. Юқоридаги йўқотишларга қарамай, бу сафар ҳам Журжевич ўз ихтиёрдаги таркибни тенг иккига бўлди. Учрашувнинг биринчи бўлимида қуйидаги футболчилар майдонга тушдилар:

Темур Жўраев, Шибимура, Александр Клецков, Eгор Кримец, Мурод Холмуҳаммедов, Ғулом Ўрунов, Алишер Маҳмудов, Санъат Шихов, Алишер Азизов, Иракли Климиашвили, Баҳриддин Ваҳобов.

Эътиборли жиҳати шундаки, янги мураббий ҳужумкор футболни яхши кўришини ўз тактикаларида исботлаб келаяпти. Биринчи бўлимда битта соф ҳужумчи Ваҳобов ва 3 нафар ҳужумкор ярим ҳимоячилар, Азизов, Шихов ва Климиашвили майдонга тушдилар. Биринчи бўлимнинг 8-дақиқасидаёқ ҳисоб очилиши мумкин эди. Шиховга бироз аниқлик етишмади. Азизовнинг ўнг қанотдан етказиб берган тўпига Шихов бироз кеч қолган эди. Кўп ўтмай Ваҳобов иккита футболчини алдаган ҳолда дарвоза устунини пойлади. Қайтган тўпга етиб келган Мурод Холмуҳаммедовнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди. Бўлим якунига етгунига қадар Ваҳобовда яна битта қулай имконият бўлди.

Иккинчи бўлимда таркибга ўзгартириш киритилди. Александр Лобанов дарвозадан жой олди. Шунингдек, Азамат Бобожонов, Ли, Акмал Холмуродов, Алексей Николаев, Ильдар Магдеев, Нодир Одилов, Тимур Ҳакимов, Акром Баҳриддинов, Санибал Ораховац  ва Фарҳод Тожиев майдонга тушдилаер. Бу ерда ҳам ҳужумкорлик сақланиб қолинди. Энди Тожиев соф ҳужумчи ролида, Ҳакимов, Ораховац ва Одилов ҳужумкор ярим ҳимоячи вазифасида. Учрашувдаги ягона гол Алишер Азизов томонидан киритилди. Унга Фарҳод Тожиев чиройли тарзда пас оширган эди. Акром Баҳриддинов ҳисобни 2:0 кўринишга олиб келган эди. Бироқ иккинчи голга голли пас оширган Фарҳод Тожиев бу сафар ўйиндан ташқари ҳолатда қолган эди. Баҳс якунига етишига 10 дақиқа қолганида Игорь Сергеев ҳам майдонга туширилди. Бироқ ҳисоб бошқа ўзгармади ва "Пахтакор" кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Манба: www.pakhtakor.uz

"Пахтакор" Туркияда ташкил этилган дастлабки ўқув-машғулот йиғини доирасида 3та назорат ўйинини ўтказди. Уларда битта дуранг, битта мағлубият ва битта ғалаба қайд этди. "Вердер"га қарши режалаштирилган ўйин эса ўтказилмай қолди.

Киритилди: 11:03, 17.01.2012.
Ўқилди: 20622 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.