Англия чемпионатининг 31 тури доирасида «Манчестер Сити» «Лидс Юнайтед» билан тўқнаш келди. «Этихад» ўйингоҳида кечган учрашув, меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Иккинчи тайм оҳирларида меҳмонлар вакили Даллас Бемфоднинг узатмасини рақиб жарима майдони атрофидан дарвоза томон йўллаган зарбаси билан голга айлантирди.
Кейинчалик, иккинчи бўлимда Ферран Торрес Бернардо Силванинг пасидан унумли фойдаланган ҳолда ўз голи билан мувозанатни тиклади.
Бироқ, майдон эгалари сўнгги дақиқаларда сергагликни йуқотишди бунинг натижасида ўз дарвозаларидан яна битта тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди.
Гол муаллифи эса яна ўша Даллас бўлди. Якунда "шаҳарликлар" ўз майдонларида 3 очкодан маҳрум бўлишди. Шу тариқа, бугунги баҳсдан кейин, «Лидс» очколари сонини 43 тага етказиб, турнир жадвалида тўққизинчи ўринда бормоқда.
Бугунгача 74 очко жамғарган Манчестер жамоаси эса ҳали-ҳамон пешқадамлик ўз қўлида сақлаб турибди.
«Манчестер Сити» – «Лидс» 1:2 (0:1, 1:1) «Этихад Стэдиум»
Голлар: 0:1 – 42 Даллас, 1:1 – 76 Ферран Торрес, 1:2 – 90 Даллас.
«Манчестер Сити» – Эдерсон, Жоау Канселу, Стоунз, Аке (Гюндоган, 58), Зинченко, Ферран Торрес, Фернандиньо, Стерлинг, Бернарду Силва, Менди (Фоден, 74), Габриэл Жезус.
«Лидс» – Мелье, Купер, Эйлинг, Льоренте, Даллас, Алиоски, Филлипс, Элдер Кошта, Рафинья (Шеклтон, 90), Бэмфорд (Стрейк, 45), Робертс (Кох, 63).
Огоҳлантиришлар:
Аке (35), Алиоски (66), Бернарду Силва (83), Фернандиньо (90).
Четлатиш:
Купер (45).