FIFA гуруҳ босқичининг 1-тур якунларига кўра, майдонда энг юқори тезлик қайд этган футболчилар рейтингини эълон қилди. Ушбу рўйхатнинг кучли учлигидан Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам ўрин олди.
BBC нашри тақдим этган рейтингга кўра, Ҳусанов гуруҳ босқичининг дастлабки учрашувида соатига 36.5 км тезликка эришган. У бу борада фақатгина австралиялик Жордан Босдан (36.7 км/соат) ортда қолиб, норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Ҳоланд билан бир хил натижа кўрсатган ҳолда 2-3-ўринларни бўлишиб турибди.
Шунингдек, статистикада ўзбекистонлик ҳимоячи кореялик футболчи Сон Ҳён Мин (35.2 км/соат) ва Франция терма жамоаси форварди Килиан Мбаппени (35.1 км/соат) ортда қолдирган.
ЖЧ—2026: 1-турдан кейинги энг тезкор футболчилар рўйхати:
1. Жордан Бос (Австралия) — 36.7 км/соат
2. Эрлинг Ҳоланд (Норвегия) — 36.5 км/соат
2. Абдуқодир Ҳусанов (Ўзбекистон) — 36.5 км/соат
4. Муҳаммад Туре (Австралия) — 35.8 км/соат
5. Райан Гравенберх (Нидерландия) — 35.6 км/соат
6. Алан Минда (Эквадор) — 35.5 км/соат
7. Сон Ҳён Мин (Жанубий Корея) — 35.2 км/соат
7. Ҳед Спенс (Англия) — 35.2 км/соат
9. Килиан Мбаппе (Франция) — 35.1 км/соат
10. Педру Нету (Португалия) — 34.8 км/соат
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг илк турида Колумбияга қарши майдонга тушиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Фабио Каннаваро жамоаси навбатдаги ўйинини Португалияга қарши ўтказади. Ушбу баҳс 23 июнь куни Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.













