Кириш Регистрация
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания 1-0 Аргентина
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи

«Барселона» Альваресга АПЛ топ-клубидан муқобил вариант топди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Беньямин Шешко «Барселона»нинг қизиқишлар доирасига тушиб қолди.

«Кўк-анорранглилар»нинг асосий трансфер мақсади ҳамон Хулиан Альварес бўлиб турибди, бироқ «Атлетико»ни аргентиналик футболчини сотишга кўндириш осон бўлмайди. Marca нашри тарқатган хабарга кўра, Шешко Каталония гранди учун «матрасчилар» юлдузи борасидаги музокаралар муваффақиятсиз якунланган тақдирда захира вариантларидан бири ҳисобланади. «Барселона» раҳбарияти словениялик форвард Ханс-Дитер Фликнинг талабларига тўлиқ мос келади деб ҳисобламоқда.

Ўтган йилнинг ёзида «Манчестер Юнайтед» Беньямин Шешкони «РБ Лейпциг»дан 76,5 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Якунланган мавсумда 23 ёшли футболчи «қизил иблислар» либосида 32 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ва 1 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 12:20, 21.06.2026.
Ўқилди: 3686 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик