Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

«Ман Сити» Родри ўрнига англиялик ярим ҳимоячини нишонга олди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

«Кристал Пэлас» ярим ҳимоячиси Адам Уортон «Манчестер Сити»да Родрининг ўрнини босиши мумкин бўлган футболчилардан бири сифатида кўрилмоқда.

«Шаҳарликлар» ёз бошидаёқ англиялик футболчининг эҳтимолий трансфери бўйича «Кристал Пэлас» билан алоқага чиққан эди. Журналист Бен Жейкобс маълумотига кўра, агар Родри «Манчестер Сити»ни тарк этса, томонлар ўртасидаги музокаралар яқин вақт ичида қайта бошланиши мумкин.

Уортонга «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқиш билдирган. Бироқ 22 ёшли футболчи бўйича «Кристал Пэлас» ҳозирча расмий таклиф олмаган.

Transfermarkt портали Уортоннинг трансфер қийматини 70 миллион евро деб баҳоламоқда.

Айни пайтда Родрининг «Барселона»га ўтиши эҳтимоли юқори. Томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда. «Манчестер Сити» испаниялик ярим ҳимоячининг трансферидан 70 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олишни кутмоқда.

Киритилди: 09:19, 11.08.2026.
Ўқилди: 3205 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик