Кириш Регистрация
15/06 18:00 Венгрия 1-3 Швейцария
15/06 20:00 Нефтчи 1-1 Сурхон
15/06 20:00 Қизилқум 3-3 Андижон
15/06 21:00 Испания 3-0 Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна - Насаф
16/06 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
16/06 21:00 Словения - Дания
16/06 23:59 Сербия - Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция

«Насаф» меҳмонда «Қизилқум»нинг кичик сериясига барҳам берди

Баҳо:
+ | -1

Ўзбекистон Суперлигасининг 5-тури доирасида кечган учрашувда «Насаф» «Қизилқум» майдонига сафар уюштирди.

Навоийдаги марказий ўйингоҳида кечган баҳсда меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Дастлаб, биринчи бўлим аввалида Марко Станоевич жаримадан гол гол киритиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Шундан сўнг мезбонлар сардори Ойбек Қиличов «Насаф» дарвозасига белгиланган пенальтидан унумли фойдаланган ҳолда мувозанатни тиклади. Шу тариқа тайм дуранг билан ниҳояланди.

Иккинчи бўлим оҳирларида эса яна Станоевич катта саҳнага чиқди ва Игнатий Нестеров дарвозасига жамоасининг иккинчи, ғалаба голини киритишга муваффақ бўлди.

Якунда, қаршиликлар ортда қолган 4 тур натижаларига кўра бирорта ҳам мағлубият қайд этмаган(1 ғалаба, 3 дурранг) навоийликлар устидан ғалаба қозониб 3 очкога эга чиқишди.

«Қизилқум» – «Насаф» - 1:2

Голлар: Марко Станоевич 2, - 0:1. Ойбек Қиличев 15 пенальти, - 1:1. Марко Станоевич 82, - 1:2.

«Қизилқум»: 1. Игнатий Нестеров, 6. Эркин Байдуллаев, 7. Ойбек Қиличев (10.Мате Ватсадзе, 74), 8. Гиорги Куҳианидзе (18.Жасур Азимов, 42), 17. Салим Мустафоев, 19. Жамшид Ҳасанов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 23. Шерали Жўраев, 30. Элгужа Григалашвили, 62. Жаҳонгир Эргашев (4.Миржалол Қосимов, 60), 75. Олег Толмасов.

Захира: 22.Артём Макосин, 14.Файзулла Қамбаров, 15.Ҳусан Расулов, 25.Азизбек Усмонов.

"Насаф": 1. Умиджон Эргашев, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев (70.Абубакр Ризо Турдиалиев, 78), 6. Мурод Хўжамбердиев (20.Суҳроб Нуруллоев, 78), 14. Шокир Йўлдошев, 15. Жўрабек Маннонов (8.Дилшод Саитов, 59), 19. Ҳусаин Норчаев, 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев, 88. Марко Станоевич, 92. Умар Эшмуродов.

Захира: 13.Азамат Сойибов, 25.Муҳриддин Зоиров, 28.Сардор Садуллаев, 50.Шоҳмалик Комилов.

Огоҳлантиришлар: Ғолиб Ғайбуллаев 14, Акмал Мозговой 41, Шокир Йўлдошев 45+1,

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:50, 10.04.2021.
Ўқилди: 3508 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.