ФИФА президенти Зепп Блаттер президентлик ваколати тугагач нималар билан шуғулланишинини ва ташкилот президентлигига кимни муносиб кўриши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен Мишель Платинининг профессионал ҳислатларига шубҳа қилмайман. У ҳозирда ажойиб функционер, узоқни кўра биладиган ва ақлли бошлиқ эканлигини таъкидламоқчиман. ФИФА президентлигига асосий номзод сифатида айнан Платинининг номзодини қўллаб қувватлаган бўлар эдим.
Менинг президентлик ваколатим 2015 йилда ўз якунига етади. Унгача барча гап-сўзларга эътибор бермайман ва ўз ваколатим якунлангунича футбол ривожига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.", - дейди жаноб Блаттер FIFA.com сайтига берган интервьюсида.