Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Локомотив» бош мураббийи истеъфога чиқмоқчи бўлдими?

Баҳо:
+ | -

«Локомотив» клуби шифокори Аброр Пирриев телеграмдаги ўзининг шахсий канали орқали сўнгги кунларда клубда рўй берган воқеаларга тўхталиб ўтди.

"Қизилқум"дан "Сурхон"гача: кунлар хронологияси.

3-апрель: "Қизилқум" билан уй баҳсидаги дурангдан сўнг яна ўша – тушкун кайфиятда тарқалишдик.

4-апрель: Йиғилиш: Бош мураббий Микаэл Секейра бутун жамоани йиғди ва ўзи сўз бошлади: “Туни билан ухламай чиқдим. Ўйлаб ўйимга ета олмадим. Яхши футболчилар йиғилган, машғулотларда менинг талабимни аъло даражада бажарасиз; аммо нима учун ўйинга чиққанда барчасини унутасиз, биринчи марта ўйнаётгандай ҳаракатлар қиласиз? Олдинги ўйинларни таҳлил қилиб нималарнидир ўзгартиришга ҳаракат қилдим; боримни бердим. Кейин ўйлаб қолдим, балки барча муаммо мендадир. Шуни сизлардан сўрамоқни истадим: балки муаммо мендадир? Ватанимда 98 яшар бувимдан тортиб қизалоғимгача мен учун куйинаётган катта оиламдан, ҳозиргидан икки баробар кўп ойлик маошли ишимдан воз кечиб, бу ерга пул ишлаш учун эмас, балки футболни севганимдан, мен уни қандай тушунсам айнан шундай фикрловчи жамоа тузиб, у билан катта натижаларга эришишни кўзлаб келганман; нимагадир шу мақсадим сизнинг жамоа билан амалга ошишига ишонганим учун келдим бу ерларга. Аммо мен нотўғри ўйлаётган бўлсам, сиз барчасини бошқача кўраётган бўлсангиз, ҳамма гап менда бўлса, мен бугуноқ ариза ёзаман.

Яна айтмоқчиман: чин дилдан менга ёрдам бериб келаётган, кичик маошга, ютуқ бўлса бирор нима олармиз деб ўз ишини аъло даражада бажариб келаётган жамоам админстрациясидан: массажчилардан тортиб админстраторгача кечирим сўрайман. Ваъда бераман, агарда эртагаёқ кетадиган бўлсам, мен ўзимнинг ойлик маошимни сизларга тақсимлаб бериб кетаман”.

Футболчилар: Биз сизга ишонамиз. Ўзимиз шу вазиятга тушдик, ундан чиқиб кетиш учун ҳам ўзимиз тиришамиз. Барчасини ўнглашга ваъда берамиз. Асосийси таслим бўлмай, биз билан бошлаган йўлни биз билан охиригача босиб ўтсангиз бўлгани.

Бош мураббий: Мен ҳам сизларга, бошлаган ишимиз хайрли якун топишига ишонаман. Биз бир оиламиз ва мақсад йўлида ўзимизни аямаймиз. Барчамизга омад!

5-7-апрель: тинимсиз машғулотлар; қўй суйилиб Қуръон тиловат қилинди ва йўлга чиқилди.

8-апрель: Ат-Термизий мажмуасига зиёрат ва ўйиндан олдинги чигал ёзди машғулоти.

9-апрель: Ўйин. Ғалаба. Кийиниш хонасида: “Яна 2-тайм яхши ўйнай олмадик, аммо муҳими ғалаба. Камчиликлар устида ишлашда давом этамиз”. 

Манба: https://t.me/abrorpirmuhammad
Киритилди: 09:18, 13.04.2021.
Ўқилди: 3446 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5906]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2946]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2868]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2522]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1916]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1860]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1843]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1687]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1498]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик