Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

«Лацио» футболчиси гранд жамоалар эътиборида

Баҳо:
+ | -

«Лацио» ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабарига кўра, 26 ёшли футболчига «Реал», МЮ ва ПСЖ клублари қизиқишмоқда.

Шу билан бирга, Савич Рим клуби кейинги мавсум Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритса, жамоада қолиши мумкин.

Айни вақтда «Лацио» А Cерия жадвалида 6-ўринни банд этган — ЕЧЛда иштирок этиш ҳуқуқини берадиган 4-поғонадан 6 очко ортда.

Сербиялик хавбек 2019 йилнинг ёзида МЮга ўтиши мумкин эди. Ўшанда ўйинчи клуб билан шартнома шартлари бўйича келишувга эришганди, аммо музокара муваффақиятсизликка учраганди.

Жорий мавсум Савич А Сериянинг 26 ўйинида майдонга тушди ва 6 гол, 9 ассист муаллифига айланди. Унинг римликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

 

Манба: La Gazetta della Sport
Киритилди: 12:56, 13.04.2021.
Ўқилди: 3940 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.