Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Питер Хюистра: «Руҳий, тактик ва жисмоний жиҳатдан ўйинларга тайёр бўлишимиз лозим»

Баҳо:
+ | -1

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Трактор" билан беллашувдан аввал "Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра ва жамоа сардори Егор Кримец матбуот анжуманида иштирок этишди.

Хюистра: - Барчага хайрли кун. Келаси икки ҳафта жуда тиғиз бўлади ва барчага омад тилайман. Жамоаларни 15 кунда ўйналадиган 6 учрашув кутмоқда. Бу ҳаяжонли бўлади. Биз чемпионатни бошлагандан кейин бу ерга келдик. Умид қиламанки, биз синовга тайёрмиз. Эртага "Трактор"га қарши ўйин билан турнирни бошлаймиз. Эрон жамоалари ҳамиша қийин рақиб, улар майдонда кураш олиб боришади. Техник ва тактик тарафдан яхши ўйин кўрсатишади.

Таркибимизда ўзгаришлар бўлган. Академия тарбияланувчилари ҳам ўзларини кўрсатиши мумкин. Бундай синовларга доим тайёр бўлиш керак. Ёш иқтидорлар тажрибали футболчилар билан киришиб кетишига ишонаман. Биринчи ўйин қандай ҳолатда эканимизни билиб олишга ёрдам беради. Ўйинларни бу сафар ҳам ўзгача вазиятда ўтказамиз. Карантин, алоҳида яшаш, Рамазон - буларнинг барчаси вазиятни ўзгача қилади. Тўрт, беш ва олтинчи турда ҳаммага қийин бўлса керак. Биз руҳий, тактик ва жисмоний жиҳатдан ҳолатга тайёр бўлишимиз керак. Бу қандай бўлишини кузатиш жуда қизиқ. Жамоадаги барча синовга тайёр, охиригача курашишга шай ҳолатда.

Кримец: - Хайрли кун. Чемпионлар Лигасининг янги бошланаётган мавсуми билан барчани табриклайман. Эртанги рақибимизни жиддий ўргандик, беллашувга яхши тайёрландик. Ўзбекистонда мавсумни бошлашга улгурдик. Яхши ҳолатга кириб олдик деб ўйлайман ва эртага мусобақани ғалаба билан бошлашга интиламиз.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 18:42, 13.04.2021.
Ўқилди: 3268 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.