Кириш Регистрация

Cайтда рейтинг тизими ишга туширилди

Баҳо:
+8 | -

Бугундан бошлаб, сайтда пайдо бўлган кичик ўзгаришни пайқаган бўлсангиз керак. Олдинроқ ваъда берилганидек, сайтимизда мақолалар, хабарлар ва мухлис изоҳларини баҳолаш – рейтинг тизими ишга туширилди. Ушбу жараёнда нафақат админлар, балки фойдаланувчилар ҳам тенг қатнашадилар. Ҳам иштирокчи, ҳам ҳакам сифатида. Бу қандай бўлади?

Хабарлар лентасида ва блогларда киритилган ҳар бир материал ва унга билдирилган изоҳларнинг бурчагида уни баҳолаш имконияти мавжуд. Сизга ўша хабар ёки мақола ёқса, тепага қаратилган “ўқ”ни босасиз. Хабар ёки изоҳнинг рейтинг баҳоси +1 га кўпаяди. Аксинча, агар пастга қаратилган “ўқ”ни боссангиз, бу сизга ёқмаганлигини билдиради. Шу йўсинда хабар ёки изоҳнинг рейтинг баҳоси -1 га камаяди.   

Овоз бериш жараёнида ҳар бир  хабар ёки изоҳни фақат бир марта баҳолаш имконига эгасиз. Ўз изоҳингизга овоз бера олмайсиз.

Бир фойдаланувчининг бир нечта изоҳининг ҳар бирини алоҳида баҳолашингиз мумкин.

Бир фойдаланувчи бир суткада 25 маротаба овоз бериш ҳуқуқига эга. Яъни ихтиёрингизда ҳаммаси бўлиб, 25 маротаба “ўқ”ни босиш имконингиз бўлади. Бу “плюс” ёки “минус” бўлиши ҳам ўзингизга боғлиқ. Хабарлар, мақолалар, блоглардаги материаллар, изоҳлар – буларнинг ҳар бирини баҳолашингиз мумкин. Фақат бир кунда 25 маротаба.

Ҳар бир фойдаланувчи изоҳида “+” ва ”–“ ёрдамида тўпланган умумий баллар ўша изоҳни қолдирган фойдаланувчининг профилида тўпланиб борилади. Яъни “плюс”лар умумий баллга йиғилиб, “минус”лар автоматик тарзда айрилиб борилади.

Фойдаланувчи тўплаган умумий бал 1000 тага етганда унинг профилига битта юлдузча қўшилади.

Юлдузчаси бештага етган фойдаланувчи “вип фойдаланувчи”га айланади ва унга нисбатан ўзига хос имтиёзлар, қулайликлар яратилиши ва рағбатлантирилиши мумкин. Бу ҳақида ҳали ўйлаб кўрамиз ва сизга хабар берамиз.

Бу тизимнинг яратилишидан мақсад – қандайдир мусобақа ёки сунъий фикрларни кўпайтириш эмас. Фойдаланувчининг ўз никига, ёзган фикрларига бўлган хурматини оширишдир. Яъни ҳар қандай фойдаланувчи ойлар, ҳатто йиллар давомида тўплаган балларини қадрига етади, осонгина ундан воз кечиб, янги ник очишга, ҳаммасини йўқдан бошламасликка ҳаракат қилади.

Бундан ташқари, сайтга қўйилаётган хабар ва мақолаларнинг сиз томонингиздан қай шаклда эътироф этилаётганини билиш учун бизга имкон беради ва ўзига хос мониторинг вазифасини ўтайди. Зеро, фақат сиз истаган, сизга қизиқ бўлган хабар ва материалларни беришга ҳаракат қилишимиз учун асос бўлади.    

Сиздан илтимос, бу жараёнга нисбатан холис муносабатда бўлинг ва сунъийликка йўл қўйманг.

Биринчидан, суньийлик билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди.

Иккинчидан, сунъий қўйилган баллар барибир ўша изоҳда кўриниб туради, пайқаш қийин эмас.

Учинчидан, буни пайқаб қолсак, ўша изоҳни ўчириб ташлаймиз ва қўшилган баллар ўз ўзидан йўқолиб кетади.

Футболни севинг. “Стадион”да қолинг. Эътибор учун рахмат.

Киритилди: 17:12, 18.01.2012.
Ўқилди: 27838 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7190]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3501]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3296]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3058]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2237]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2110]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2097]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2028]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик