«Женоа»га қарши ўйиндан (3:1) кейин португалиялик футболкасини ечиб, уни майдонга улоқтириб юборган эди. Хабар қилинишича, бу «болбой»га совға бўлиши мумкин.
«Роналду «Ювентус»нинг энг муҳим ўйинчиси, у лиганинг энг яхши тўпурари, жуда кўп голлар уради. Лекин, унинг жамоага бўлган муносабати мени ўзига тортмади. Мен ўйнаган давримда жуда худбин эдим, лекин гол ура олмаган пайтимда ҳам майдонда қолиб, жамоам билан ғалабани нишонлаганман. Гол ура олмаганимдан хафа бўлганимни ичимда сақлаганман.
Бу тасодиф бўладими ёки йўқ, либосни улоқтириш эмас, уни бериш керак. Буюк чемпион барчага наъмуна бўлиши лозим. Шу билан Роналду баъзи миш-мишлардан қутулиб қолган бўларди», — деди жаҳон чемпиони.