Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Ғалабага катта ҳисса қўшган 4 футболчи. Кечаги Испания кубоги финали ҳақида

Баҳо:
+1 | -

"Барселона" жамоаси кеча бўлиб ўтган учрашувда "Атлетик" клубини 4:0 ҳисобида мағлуб этди ва 720 кундан сўнг ниҳоят соврин ютишга муваффақ бўлди. Ушбу баҳсда "кўк-анорранглилар" рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Шунингдек, Каталония клубининг 4 футболчисининг кўрсатган ўйини ғалабада муҳим роль ўйнади.

Антуан Гризманн

Кечаги баҳсда Гризманн кам кўриниш берди, аммо барибир ўз ҳисобига гол ёздириб қўйиб, жамоа ғалабасига катта қўшди. У жамоасининг илк голини урди ва шундан сўнг "Барселона"ни тўхтатиб бўлмади. Шунингдек, унинг бир голи ҳисобга олинмади. Умуман олганда, у нафақат бу ўйинда, балки бутун турнир давомида жамоасининг ғалабаларига катта ҳисса қўшди.

Жорди Альба

Узоқ вақтдан буён "Барселона"нинг чап қанот ҳимоясидаги ўрнини ҳеч кимга бермай келаётган Альба кечаги ўйинда ўзининг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинларидан бирини кўрсатди. Испаниялик ҳимоячини баъзан стандарт футболчи сифатида айблашади. Унинг максимал вазифаси тўпни ўз шерикларига ёки Мессига аниқ етказиб бериш деб ҳисоблайди баъзилар, аммо аслида Альба майдонда катта функцияни бажаради. У ҳужумларни кескинлаштириб беради ва қанотдан бериладиган ҳавфли узатмалари билан ҳимоячиларни шошириб қўяди. Кечаги ўйинда ҳам у икта голга ассситентлик қилди ва унинг ҳам бу чемпионликда ҳиссаси тенгсиз.

Френкие Де Йонг

Каталония клубининг марказини деярли ўзиники қилиб олаётган Де Йонг ўзининг ёрқин ўйинлари билан мухлисларни хурсанд қилмоқда. Нидерландиялик ярим ҳимоячи ушбу мавсумда голларда ҳам фаол қатнашмоқда. Кечаги учрашувда ҳам у жамоасининг энг яхшиларидан бири бўлди. 23 ёшли футболчи "Атлетик"га қарши финал ўйинида 1 та гол урди ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Аслида таянч ярим ҳимоячи бўлган Де Йонг сўнгги пайтларда ҳақиқий хавбекка айланиб бормоқда.

Лионель Месси

Месси учун бундай совринлар ютиш табиий ҳол, аммо клубнинг сўнгги даврлардаги муваффақиятсиз натижаларидан сўнг, ушбу чемпионликнинг қийматини юқори баҳоласак бўлади. Қачонки "Барселона" ғалаба қозонса ва ёрқин ўйин кўрсатса, билингки бунинг асосий сабабчиси 90% ҳолларда бир футболчи яъни Месси. Кеча Билбао клуби мағлуб этилган ўйинда у 2 та гол урди ва ҳақли рақишда ўйиннинг энг яхшиси бўлди. Ҳамон Лео ва унинг жамоасининг совринлар учун курашишга кучи етади. Бу мавсум жамоа учун жуда омадли келмади. Клуб ЕЧЛ тарк этди ва Ла Лигада ҳам 2 рақибидан ортда бормоқда, лекин бу натижаларни бошқача талқин қилса бўлади яъни келгусидаги катта ютуқлар учун қурбон бўлган мавсум.

      

                                                                                                 Худайқулов КАРИМ тайёрлади

 

Киритилди: 18:41, 18.04.2021.
Ўқилди: 6476 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3232]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2108]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1834]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1829]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1761]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1551]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1510]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1494]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1444]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1421]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик