Бир қатор манбаларининг хабар беришича, кўхна қитъа миқёсида янги турнир вужудга келиш арафасида. Ушбу турнир Европа Суперлигаси деб номланади. Бу мусобақа кўп жиҳатлари билан Европа Чемпионлар Лигасидан ажралиб туриши айтилмоқда.
"АП" нашри маълумотларига кўра, мазкур чемпионатда қатнашмоқчи бўлган клублар транслация даромадларининг катта қисмини олади. "Sky Sports"нинг маълум қилишича эса бу лойиҳани молиялаштириш қарийб 6 миллиард еврони ташкил этади. УЕФА эса бу мусобақанинг яратилишига қарши ва ушбу турнирда қатгашган клубларни ЕЧЛдан четлатиши мумкин. Шунингдек, А Серия, Ла Лига ва АПЛ ҳам Европа Суерлигасида ўйнаган жамоаларни миллий чемпионат ўйинларида қатнашишини таъқиқлайди ва яна унда ҳаракат қилган футболчилар терма жамоаларига ҳам чақирилмайди.
Ҳозирча ушбу турнирда қатнашиш таклифини "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль" "Манчестер Сити" "Реал Мадрид, "Атлетико" , "Челси, "Тоттенҳэм", "Барcелона", "Арсенал", "Интер", "Милан", "Ювентус" каби жамоалар билдирган. ПСЖ ва "Бавария" жамоалари эса бу таклифга рад жавобини берган.
ФИФА ҳам бу масалани эътиборсиз қолдирмайди ва октябрь ойида баёнот бериб, бу ҳолат расмий босқичга етиб борсагина аралашиши мумкин.
Ушбу ғоя ташаббускори "Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес ҳисобланади. Шунингдек, бир қатор клуб президентлари бу борада Пересни қўллаб-қувватламоқда. УЕФА бу турнирда қатнашиш ниятини билдирган клублар билан судлашиш ниятида.