Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес янги ташкил этилаётган лига ҳақида фикр билдирди. У Супер Лиганинг футболга фойдаси тегишига ишонмоқда.
«Биз футболга ҳар томонлама ёрдам қўлини чўзишни хоҳлаяпмиз. Уни энг нуфузли жабҳага айлантирамиз. У ер шарида 4 миллиард одамни ўзига қаратган ягона спорт тури. Катта клубларнинг масъулияти ҳам шунда.
Футбол инсонлар манфаатига хизмат қилиши керак. Бунинг учун эса ҳамма нарсага тайёрмиз. Қандай йўл билан фарқи йўқ», - дейди Перес.