Кириш Регистрация

Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлади

Баҳо:
+ | -

2021 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари ҳамда 2023 йилги U-16 Осиё чемпионати саралаш босқичи баҳсларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон U-15 терма жамоаси учун Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ташкил этилмоқда.

Бош мураббий Сервер Жепаров мазкур терма жамоа таркибини шакллантириб олиши учун йиғин бир неча босқичда гуруҳларга бўлинган ҳолда ўтказилиши режа остига олинган.

Дастлабки босқичда мураббийлаш штаби 22 нафар футболчилар билан машғулотлар олиб борди ҳамда улар ўз иқтидори ва салоҳиятини намоён этиши учун ўртоқлик учрашувларида майдонга туширилди.

Ушбу йиғин давомида ўсмирлар терма жамоамиз «Чиғатой» стадионида 4 та ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди.

Ўртоқлик учрашувлари

U-15 Ўзбекистон 6-1 Жиззах ФА U-15

U-15 Ўзбекистон 4-1 «Локомотив U-15»

U-15 Ўзбекистон 2-1 «Бунёдкор U-15»

U-15 Ўзбекистон 2-1 «Андижон U-15»

Киритилди: 12:13, 19.04.2021.
Ўқилди: 1602 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7152]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3483]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3266]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3044]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2200]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2188]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2085]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2013]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1976]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик