Кириш Регистрация

Микаэл Секейра: «Дам олишга вақт бўлмаяпти. Рўзадор футболчилар дам олиши керак»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубогининг 1-тури доирасида «Андижон» майдонидаги ғалабадан кейин «Локомотив» бош мураббийи Микаэл Секейра ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Чиройли ютуқ бўлди. 3 кунгина олдин «Бунёдкор»га қарши ўйинда қатнашгандик. Шу боисдан дам олишга вақт бўлаётгани йўқ. Таркибимизда рўзадор футболчилар жуда кўп. Уларнинг тикланиш жараёнини ҳам ўтказа олмадик. Шунга қарамасдан улар майдонда бор кучи билан ўйнаб, ғалабани қўлга киритиш учун интилишди. Ўйинда ютиш жуда катта аҳамиятга эга эди ва улар бунга эришишди.

Олдинги иш жойим орқали Рамазон ойи ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлганман. Одатда бундай пайтларда футболчиларга 2-3 кун дам бериларди. Шунга қарамасдан шогирдларим ўзини кўрсатаётганидан хурсанд бўляпман. Бироқ барибир футболчилар дам олиши керак. Ўз навбатида ўйин бошланиш вақти ҳам бироз кечроқ бўлса, мақсадга мувофиқ бўларди. Рўзадор футболчилар учун ўйинларнинг 16:00 ёки 16:30да бошланиши бироз қийинчилик туғдиради", — деди Секейра.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 20:33, 20.04.2021.
Ўқилди: 2996 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6327]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3546]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2789]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2426]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2175]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2083]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1981]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1968]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик