Мадриднинг "Реал" клуби еврокубоклардан четлатилиши мумкин. Бу ҳақда "Telegraph Sport" хабар тарқатди.
Манбага кўра, УЕФА "Қироллик клуби"га шарт қўймоқда: агар Флорентино Перес "Реал" президенти сифатида қолса, жамоа еврокубоклардан четлатилади.
Эслатиб ўтамиз, Перес Европа суперлигаси асосчиларидан бири ҳисобланади.