Кириш Регистрация

УЕФА Европа Суперлигаси таъсисчиларини жазога тортмайдиган бўлди

Баҳо:
+ | -

Европа Суперлигасига асос солган 12 та клуб жазога тортилмайди. Бу ҳақда Испания АS нашри хабар қилмоқда.

УЕФА ижроқўмининг 23 апрель кунги мажлисида шу қарор қабул қилинган.

«Ушбу ҳафтадаги воқеалардан кейин биз олға юришда давом этиш ва ўйинлар олдидан футбол жамоатчилигини илҳомлантиришни истаймиз.

Фақат бир-биримизни хабардор қилган ҳолда ишласаккина клублар майдонда ва унинг ташқарисида муваффақиятга эришиши мумкин», — дейилади Европа клублари ассоциацияси (ECА) баёнотида.

Европанинг 12 клуби («Реал», «Ювентус», «Барселона», «Атлетико», «Милан», «Интер», «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», «Челси», «Ливерпуль», «Тоттенҳэм», «Арсенал») янги мусобақага асос солганди. Бироқ лойиҳа кўп ўтмай муваффақиятсизликка учради.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда фақат «Реал» ва «Барселона» клублари Суперлига аъзолигида бўлиб турибди. Қолган барча жамоалар лойиҳани тарк этганини маълум қилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:38, 23.04.2021.
Ўқилди: 2894 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9079]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6595]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5468]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3791]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3597]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2649]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2427]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2386]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2383]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик