Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Секейра: "Рўза ойида рақибдан бир киши кам бўлиб ўйнаш осон эмас"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубогининг 2-тури доирасида «Турон» устидан қозонилган ғалабадан кейин «Локомотив» бош мураббийи Микаэл Секейра ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйинни яхши бошлай олмадик. Стартда ўзимизни кўрсата олмадик. Дастлабки 15 дақиқаликдан кейин ўзимизга келдик ва ўйинимиз очилиб кетди. Бугун ўйин услубимизни бироз ўзгартирдик. Мақсадимиз - Тимурхўжа Абдухолиқов ҳамда Марат Бикмаевни ёнма-ён ўйнатиш эди. Улар биз мўлжаллаган прессингни уюштириши талаб қилинганди. Рақиблар ҳужумда яхши ўйин кўрсата олмагани сабабли ҳимояда тўпни олдинга тепиб юбораверишди.

Учрашув якунига 20 дақиқа қолганида 10 киши бўлиб қолдик. Рўза ойида рақибдан бир киши кам бўлиб ўйнаш осон эмас. Шундай бўлсада, футболчилар интилишди ва характер кўрсата олишди. Шу орқали улар ўзлари истаган натижага эриша олишларини намоён қила олишди ва сўнгги дақиқаларда гол уришга эришишди. Бу жуда қийин, доим ҳам ўхшайвермайди. Яна бир бор «Локомотив» футболчиларини табриклайман. Шунингдек, бу ғалаба шу ерда ишлайдиган барчага, мухлисларга ҳам бағишланади. Футболчилар эса фантастик ўйин намойиш қилиб беришди.

Рамазон ойида 9 кун ичида 3та ўйин ўтказиш, устига устак 16:30да - жуда қийин. Нукусда ҳам иссиқ ҳаво бўлади. 3 кундан кейин у ерда ўйин ўйнаймиз. У ерда ҳам ютишга ҳаракат қиламиз. Бироқ осон бўлмайди. Осон ўйиннинг ўзи йўқ. У ерда майдон сунъий. Бироқ ҳар бир футболчимга ишонаман. Ким майдонга тушадиган бўлса, ўзининг максимал кучини намойиш қилади", - дейди Секейра.

Киритилди: 23:01, 24.04.2021.
Ўқилди: 2397 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.