Ла Лига сўнгги 4 турда мухлисларнинг майдонга қайтишига рухсат бериши мумкин, дея хабар бермоқда "Cope" нашри.
Манбанинг маълум қилишича, стадионга кирадиган мухлислар сони майдон сиғимига қараб белгиланади ва максимал 5000 киши тўғридан-тўғри майдондан ўйинни кузатиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, айни дам Европанинг бир қатор чемпионатларида футбол ишқибозлари аста-секин майдога қайтмоқда.