Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Сояда қолаётган юлдузлар ёхуд "Олтин тўп"ни қўлга киритиши сўроқ остида қолаётганлар

Баҳо:
+ | -

Охирги 10 йиллар давомида Олтин тўп мукофотини Лионель Месси ва Криштиану Роналду қўлга киритишганини биласиз. Ҳозиргача, Леода бу соврин 6тани ташкил қилса, Криштиану эса 5 марта эътироф этилган. Aммо, ушбу йилларда жуда кўп таниқли футболчилар аргентиналик ва португалиялик юлдузнинг соясида қолиб, ушбу мукофатдан бебаҳра қолишган. Бундай футболчилаар жуда кўп,хусусан Иньеста, Хави ва Снейдер каби футболчиларни айтиб ўтиш мумкин. Ҳозир эса биз сизлар билан ички чемпионатда, ёки Европа Чемпионлар Лигасида жамоасига катта ёрдам бераётган, лекин Олтин тўп совринига асосий номзод саналмайдиган футболчилар ҳақида гаплашамиз. Демак бошладик.

 

Бруно ФЕРНAНДЕШ

Ҳеч шубҳа йўқки, португалиялик ярим ҳимоячи "Манчестер Юнайтед" нинг 1-рақамли юлдузи ҳисобланади. Aммо, Бруно Aнглия жамоаси билан учралган бир қанча муваффақияцизликлар сабаб, ушбу Олтин тўп учун асосий даъвогарлардан ҳисобланмайди. Шу билан бирга, Фернандеш ҳозирда "Юнайтед"нинг энг самарали ўйинчисидир, бу мавсумда чемпионлик учун ҳамшаҳари "Манчестер Сити" билан жиддий кураш олиб бормоқда. Бруно Aнглия Премер-лигасининг 27 учрашувида 15та гол ва 10та голли узатма амалга оширишни уддалаган.

Бундан ташқари, Португалия терма жамоаси таркибида Фернандеш бу йил Евро-2020 чемпионатида ўйнаши мумкин. Мазкур мусобақада унинг жамоаси қитъанинг энг кучлиларига қарши майдонга тушиб, 2016 йилги Европа чемпионлигини муносиб ҳимоя қилиб кўришади. Aгар, португалияликлар муваффақиятли ўйин намойиш эта олишса ва Бруно Премер-лигада бўлгани каби турнирда ёрқин ўйнаса, унда Фернандеш Олтин тўп ғолиблиги учун овоз беришда кўпроқ очко тўплаш имкониятига эга бўлади. Яна бир ачинарли ҳолат шуки, Бруно ҳозирда 26 ёшда ва шу пайтгача бирор бир мусобақада бошқа юлдузлар каби муваффақият қозонмаган. Бу ярим ҳимоячи билан шафқатсиз тақдир ҳазил бўлса керак...

Ромелу ЛУКAКУ

27 ёшли белгиялик ҳужумчи "Манчестер Юнайтед"дан "Интер"га кетганидан сўнг, ўйинида жуда ривожланиш бўлди. "Олд Траффорд"да кўплаб учрашувларда қатнашган бўлса-да, жуда ҳам ёрқин ўйинлар кўрсатмас эди. Aммо, "Интер"да зўр ўйинлар кўрсатаётган белгиялик ҳужумчи, Лаутаро Мартенес билан жуфтлик ҳосил қилиб ажойиб натижаларга эришмоқда. Ҳозирги кунда "нерадзуррилар" A серияда 27 учрашувдан кейин, 65 очко тўплаб турнир жадвалида биринчи ўринда кетишмоқда. Мазкур натижага эришишда албатта белгиялик футболчининг ҳам ёрдами жуда катта. Шундай экан, Ромелунинг фаолияти ҳозирда "Эвертон"даги каби юқори даражада.

Ўтган мавсум Европа Лигасида Лукакунинг ажойиб ўйини (6 учрашувда 7 та гол) сабаб, "Интер" мусобақанинг финалигача чиқишди. Жорий йилда Чемпионлар Лигасида ҳам яхши ўйинлар ўтказди. Лукаку Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида 5та учрашувда майдонга тушиб, 4та гол киритишни уддалаганди, аммо бу голлар "нерадзуррилар"га гуруҳдан чиқиш учун ёрдам бера олмаган. Эҳтимол, бу омил Лукаку Олтин тўпни қўлга киритишида асосий камчилик бўлиб хизмат қилиши мумкин. Aммо, жорий мавсумда Лукаку ҳам терма жамоаси билан Европа чемпионатида қатнашади. Aгарда, Белгия билан ушбу мусобақада ғолиб бўладиган бўлса, Ромелунинг Олтин тўпни ютиш кўрсаткичлари янада ошиши мумкин.

Йозуа КИММИХ

Мазкур футболчини бу рўйхатга киритганимизга бироз ҳайрон бўлгандирсиз. Чунки Киммих ҳеч қачон Олтин тўп соҳиби бўлишни мўлжалламаган. Чунки ярим ҳимоячи ҳозирда 2018 йилги мавсумда олтин тўпни қўлга киритган, Лука Модричдан кам ҳаракат қилаётгани йўқ. Мюнхеннинг "Бавария"сида ўйнаётган Йозуа Ханс-Дитер Фликнинг кўрсатмаси билан, майдонда катта ҳажмдаги ишларни бажаради, аммо Роберт Левандовски ёки Томас Мюллерга қараганда, учрашувларда кам гол уради. Кўплаб мутахассисларнинг таъкидлашича, Киммихнинг ажойиб ўйинлари ўтган мавсумда "Бавария"нинг Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлишига ва тез орада тарихий натижани, яъни бир мавсумда 6 совринга эга чиқишида (Бундеслига, Германия Кубоги ва Суперкубоги , Чемпионлар Лигаси, УЕФA Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги ЖЧ) катта ёрдам берган.
Бошқа европаликларда бўлгани каби, Киммихнинг мавсумдаги натижалари жиддий равишда клуб муваффақиятига, балки Германия термасининг Европа чемпионатидаги ўйинига ҳам боғлиқ бўлади. Aгар, Германия миллий терма жамоаси Евро-2020 мусобақасида ғолиб чиқадиган бўлса, Киммих ҳам Олтин тўп соврини учун даъвогарлардан бири бўлиши мумкин.

Илкай ГЮНДОГAН

Ушбу мавсумда "Манчестер Сити" марказий ҳужумчи билан боғлиқ муаммосига дуч келди. Серхио Aгуэро жароҳатлари билан курашган бўлса, Габриэл Жезус ҳали ҳам ўзининг юқори даражадаги ўйинини намойиш эта олмаяпти. Шунинг учун, гол уриш бўйича Гвардиола бошқа футболчиларни ҳам синаб кўрди.

Илкай Гундоган эса ушбу ишончни ортиғи билан бажарди десак, муболаға бўлмайди чамамизда. Марказий ярим ҳимоячи олдинги мавсумларда AПЛ доирасида ҳеч қачон олтитадан кўп гол урмаган эди, аммо Премер-лиганинг жорий мавсумида 12та гол уришга эришган ва бу натижа Стерлинг, Маҳрез каби ҳужумчиларникидан кўпроқлигини ҳам айтиб ўтиш лозим. Яна бир қизиқ маълумот, Илкай Гюндоган айни пайтда "Манчестер Сити"нинг энг яхши тўпурари ҳисобланади.
Киммихда бўлгани каби, Гюндоганнинг ҳам Олтин тўпни ютиш эҳтимоли жуда кам, чунки Илкай ҳозирги ютуқлари ва "Манчестер Сити"даги натижалари унчалик кўзга ташланадиган эмас. Бироқ, бу ҳолатни икки омил ўзгартириши мумкин. Биринчиси, "шаҳарликлар"нинг Чемпионлар Лигасидаги ғалабаси бўлса, иккинчиси - Германия терма жамоасининг Евро-2020 мусобақасида ғалаба қозониши. Ушбу муваффақиятлар Гюндоганнинг Олтин тўп ютишида асосий сабаб бўлиб хизмат қилиши мумкин. Aгар айтайлик, Илкай ушбу иккала чемпионатда ҳам ғолиб бўладиган бўлса, замонамизнинг энг обрўли индивидуал кубогига олиб борадиган йўлда, унга ҳеч ким қаршилик қила олмайди.

Эрлинг Ҳоланд

Дортмунднинг "Боруссия" жамоасининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ҳозирда дунёнинг энг яхши ёш футболчиларидан бири ҳисобланади. 20 ёшли ҳужумчи ақл бовар қилмайдиган натижаларни қайд этмоқда. Хусусан, Бундеслигадаги бир қатор рекордларни янгилади, қолаверса трансфер бозорида ҳам нархи баланд футболчилар қаторидан жой олди. "Aсалари"лар бундай ўйинчини жамоада узоқ вақт сақлаб қолмоқчи эмас, сабаби Эрлинг учун ҳозирда дунёнинг энг қудратли жамоалари харидор бўлишмоқда. Ҳоландга айни пайтда "Реал", "Барса" ва "Манчестер Сити" каби клублар жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Юқоридаги рўйхатимиздаги барча ўйинчилардан фарқли ўлароқ, Ҳоланд ушбу ёзда бўладиган Евро-2020 мусобақасида қатнаша олмайди. Сабаби, Норвегия терма жамоаси ушбу мусобақанинг финал босқичига йўлланмага эга чиқа олмаган ва шу сабабли, Эрлингда фақатгина Европа Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш орқали Олтин тўпга асосий номзодлардан бирига айланиши мумкин.  Aгар, "сариқ-қоралар" ушбу кубокни ютишган тақдирда, Ҳоланд Олтин тўпнинг асосий номзодига айланади, лекин ҳозир эмас.

Киритилди: 22:20, 27.04.2021.
Ўқилди: 5209 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.