"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "ПСЖ"га қарши ярим финал дастлабки ўйини олдидан ўз фикрларини билдирди.
"Мбаппе ва Неймар? Биз уларни тўхтатиш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз ва ушбу футболчиларга қарши режаларимиз бор. Жамоа сифатида ҳимояланамиз, шунингдек умуман жамоа бўлиб ўйнаймиз. Албатта, ўз ўйинимизда бир нечта нарсани ўзгартиришга мажбур бўламиз, аммо шу билан бирга одатдагидан бошқа футбол намойиш қилишимиз мантиқсиз. "Кристал Пэлас" билан ўйинда ҳам ўз ўйинимизни тўғриладик. Мақсад тезкор Заҳани ёпиш эди. Парижликлар ажойиб ҳужумга эга ва биз кўп сонли қарши ҳужумларимизни кутишимиз кераклигига аминман", - деди мураббий.