Кеча Москванинг "Динамо" ва Қозоннинг "Рубин клублари ярим ҳимоячи Кристиан Нобоанинг пойтахтга йўл олиши борасидаги барча масалани келишиб олишди.
Бироқ эквадорлик футболчининг агенти талаб қилаётган пул "Динамо" мақсадларига тўғри келмаяпти. Агар Нобоа ва унинг агенти эртага қадар "Динамо" таклиф қилган шартномага рози бўлмаса, у ҳолда футболчи фаолиятини "Рубин"да давом эттиради.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, кеча футболчи Москва клубига йўл олаётганини расман маълум қилганди.