Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Питер Хюистра: «Сўнгги турда жамоа шаъни учун ғалаба қозонишимиз керак»

Баҳо:
+ | -

"Эйр Форс" билан 6-тур баҳсидан аввал матбуот анжуманида "Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра ва ҳимоячи Иброҳимхалил Йўлдошев қатнашди.

Хюистра: - Бизни гуруҳдаги охирги ўйин кутмоқда. Жамоа шаъни учун майдонга тушиб, ғалаба қозонишимиз керак. Афсуски, кейинги босқичга чиқиш имкониятини йўқотиб бўлдик. Эртага майдонга камроқ тушаётган футболчилар ва ёшларга имконият берамиз.

Таркибимизда иқтидорли ёшлар борлигини кўпчилик кўрди. Улар тез орада юқори даражага кўтарилиш имконига эга. Умид қиламанки, ушбу футболчилар билан кейинги йил анча кучлироқ ҳолда мусобақага қайтамиз.

Йўлдошев: - Сўнгги ўйинда зафар қучишга интиламиз. Мухлисларни ҳеч бўлмаганда мазкур ютуқ билан хурсанд қилишни истаймиз. Таркибда мен каби ёшлар кўп ва кўпчилик яхши савияда ўйнай олади. Мураббий ишончини оқлашга интиламиз. Халқаро даражадаги ўйинларда босим юқорироқ. Ёш футболчилар бундай беллашувларда катта тажрибага эга бўлади. Келажакда бу бизга асқотади.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 23:45, 28.04.2021.
Ўқилди: 2552 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.