Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

«Андижон» вице-президенти бош мураббийнинг истеъфосига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

Бироз олдин «Андижон» бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаевни истеъфоси ҳақида хабар берган эдик. Бош мураббий истеъфоси юзасидан клуб вице президенти Дониёрбек Муллажоновнинг фикрлари билан қизиқдик. Қуйида вице президентнинг бош мураббий истеъфо борасидаги фикрларини ўқишингиз мумкин.

«Андижон» жамоамиз ўз олдига жуда катта мақсадларни қўйган. Шу мақсад йўлида барча тиним билмай меҳнат қилмоқда.

«Андижон» жамоаси биргина бизнинг эмас, балким халқнинг ҳам жамоаси ҳисобланади. Жамоа натижаси ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Мухлисларимиз жамоамиздан фақат ғалаба талаб қилади. Биз Отабек Ғуломхўжаевга вақт ва имкон бердик. Чемпионат бошида жамоани шакллантириб олиш учун ҳам имкон бердик. Аммо жамоанинг натижаси юқорида айтиб ўтганимдек барча учун муҳим ҳисобланади. Кубок баҳслари ҳам биз учун муҳим эди, афсуски кубокни тарк этдик.

Жамоамиздаги футболчилар барчаси кучли ва яхши даражадаги футболчилар ҳисобланади. Отабек Ғуломхўжаев ҳам яхши даражадаги мураббий. Бош мураббийда футболчиларга нисбатан қаттиқ қўллик етишмади деб ўйлайман. Балким, Отабек Ғуломхўжаев кўпроқ ёш футболчилар билан ишлаганлиги сабабли йигитларга қаттиқ қўллик қилмагандир.

Гап натижа бўлмаса бош мураббий алмаштираверишда эмас, биз кўп имкон бердик. Бош мураббийнинг асосан ёшлар билан ишлагани жамоамиз ўйинида сезилиб қолди. Натижа муҳим, чунки бутун Андижон халқи севимли жамоасидан фақатгина ғалаба кутади.

Шу ўринда Отабек Ғуломхўжаевга жамоамиз учун қилган хизматига миннатдорчилик билдириб қоламан. Кейинги фаолиятида омад ёр бўлишини чин дилдан тилаб қоламан", — Дониёрбек Муллажонов клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

Манба: https://t.me/fcandijan
Киритилди: 23:35, 29.04.2021.
Ўқилди: 3103 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.