Кириш Регистрация

Европа Лигаси. Нақ саккизта гол урилган ўйинда МЮ «Рома»га имконият қолдирмади

Баҳо:
+ | -

Европа Лигаси ярим финалининг дастлабки учрашувлари доирасида «Манчестер Юнайтед» ҳамда «Рома» жамоалари ўзаро рўбару келишди.

«Олд Траффорд»да кечган баҳсда майдон эгалари йирик, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Дастлаб, биринчи бўлим бироз сокин ўтди ва мухлислар 3 та голнинг гувоҳи бўлишди.

Ҳатто, дастлабки 45 дақиқаликни «Рома» Миранте ҳамда Жеконинг голлари эвазига ғолиб сифатида якунлади. Бироқ, ҳаммаси иккинчи таймда бошланиб кетди. Кавани ва Бруно Фернандешлар биттадан дубл қайд этишди.

Погба ҳамда Гринвуд киритган голлар эса ҳисобнинг янада йириклаштириб юборди. Меҳмонлар бўлса бу юришларга ҳеч қандай жавоб қайтара олишмади ва якунда «қизил иблислар» Рим жамоаси устидан йирик ҳисобда зафар қучишди.

«Манчестер Юнайтед» (Англия) – «Рома» (Италия) 6:2 (1:2, 5:0)
«Олд Траффорд»

Голлар: 1:0 – 9 Бруну Фернандеш, 1:1 – 15, пенальти Пеллегрини, 1:2 – 33 Джеко, 2:2 – 48 Кавани, 3:2 – 64 Кавани, 4:2 – 71, пенальти Бруну Фернандеш, 5:2 – 75 Погба, 6:2 – 86 Гринвуд.

«Манчестер Юнайтед» – Де Хеа, Линделеф, Шоу, Магуайр, Уан-Биссака, Фред (Матич, 83), Погба, Мактомини, Бруну Фернандеш (Мата, 89), Кавани, Рэшфорд (Гринвуд, 76).

«Рома» – Лопес (Миранте, 28), Карсдорп, Смоллинг, Рожер, Спинаццола (Бруно Перес, 37), Верету (Вильяр, 5), Кристанте, Мхитарян, Диавара, Пеллегрини, Джеко.

Огоҳлантиришлар:
Вильяр (50), Погба (51), Смоллинг (61).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:23, 30.04.2021.
Ўқилди: 4961 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6869]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3325]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3032]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2924]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2105]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1918]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1903]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1799]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1685]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1660]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик