Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Жоан Гаспар: "Пепенинг чин кўнгилдан кечирим сўраганига ишониш қийин"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" клубининг собиқ президенти Жоан Гаспар Испания кубоги чорак финалидаги "Реал" ҳамда "Барселона" жамоаларидаги учрашувдан кейин матбуотда "Реал" футболчилари ва айниқса португалиялик ҳимоячи Пепени қаттиқ танқид остига олди. Унинг фикрича Леонель Мессига атайин жароҳат ектгазишга уринган Пепе, Мессидан бошқача тарзда кечирим сўраши керак экан.

"Ўйинда "Реал"нинг айрим футболчилари томонидан ишлатилган қўполликларни кўриб ғазабландим. Балки Моуриньонинг кўрсатмаси шундай бўлгандир. Аммо, айрим вазиятларда мадридлик футболчилар қўполликни жуда авжига чиқариб юборишди. Эътибор берган бўлсангиз, Мессига нисбатан ўта қўпол муносабатда бўлган футболчиларнинг барчаси португалиялик футболчилардир. Коентрао, Карвальо ва Пепелар Месси ва бошқа каталониялика футболчиларга нисбатан анчайин қўпол ўйнашди. Айниқса Пепенинг амалга оширган "ҳунар"лари ҳаммасидан ошиб тушди. Ўйиндан кейин Пепе Мессидан узр сўраганини эшитдим. "Агар, Лео мендан ҳафа бўлган бўлса, ундан узр сўрайман. Мен атайин қўполлик қилмоқчи эмасдим", дебди. Унинг чин кўнгилдан шу гапларни айтганига ишониш қийин. Агар у ростдан ҳам Мессидан кечирим сўромоқчи бўлса, унинг олдига бориб, бошқатдан ва бошқача кўринишда кечирим сўраши керак. Унинг майдондаги қилиқларини кўрган ҳеч бир футбол мухлиси, Пепенинг сўзлари чин кўнгилдан янграганига ишонмайди", - дейди каталонияликларнинг собиқ президенти, AS нашрига берган интервьюсида.

Бошқача тарзда кечирим сўраш қандай бўларкин?! Балки жавоб учрашувидан сўнг ҳаммасига ойдинлик киритилар?

Киритилди: 16:50, 21.01.2012.
Ўқилди: 21828 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.