«Ювентус» ҳимоячиси Маттейс де Лигт клубнинг мавсум якунига қадар бажариши керак бўлган вазифаси ҳақида гапирди.
«Фиорентина»га қарши ўйин натижасидан хафамиз. 3 очко олиш жуда кўп меҳнатни талаб қилди.
Юқори шиддат, тўп билан янада ишончли ҳаракат қилиш ва ҳимояда яхшироқ ўйнашимиз лозим эди.
А Серия ғолиблиги ҳақида ўйлаётгандик, аммо ҳозир мақсадимиз — иккинчи ўринга эга чиқиш. Юқори савияни ушлаб қолиш муҳим. Эътиборимиз иккинчи ўринга қаратилган", — дея Sky Sport Italia билан интервьюда айтиб ўтди де Лигт.