Англия Премьер-лигасининг 22-тури доирасида бўлиб ўтган "Норвич Сити" - "Челси" бахсида майдон эгалари бўлмиш "Норвич" вакиллари Лондоннинг "Челси"сидан мағлуб бўлмаслик вазифасини уддалай олди. Ўйинда устунлик тўлалигича меҳмонлар томонида бўлганига қарамай, улар ўз имкониятларидан унумли фойдалана билишмади. Яратилган вазиятлар шунчаки вазият бўлиб қолиб кетди.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, бу "Норвич Сити" учун ушбу мавсумда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмаган ягона ўйин бўлди. 22-турга қадар улар ҳар бир ўйинда гол ўтказиб юборган эдилар.
Англия Пермьер-лигаси, 22-тур
НОРВИЧ – ЧЕЛСИ – 0:0 (0:0)
НОРВИЧ: Радди, Айяла, Уитбред, Мартин, Нотон, Джонсон, Фокс (Крофтс, 79), Пилкингтон, Серман (Беннетт, 90), Холт, Морисон (Жексон, 79).
ЧЕЛСИ: Чех, Босингва, Давид Луиз, Терри, Э.Коул, Мейрелеш (Эссьен, 79), Рамирес, Лэмпард (Малуда, 37), Мата, Торрес (Лукаку, 77), Старридж.