Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн «Манчестер Юнайтед» Доминик Калверт-Льюинни ўз сафига қўшиб олиши керак эди, деб ҳисоблайди.
Оуэн бу фикрни «Манчестер Сити»га қарши голсиз ўйиндан кейин билдирди.
«У доим жароҳатлар билан муаммога дуч келган. Аммо соғлом бўлса, унга қарши ўйнаш жуда қийин. Сўнгги йилларда марказий ҳужумчилар танқислигини ҳисобга олсам, катта клублардан бири уни захира варианти сифатида олиши мумкин, деб ўйлагандим. Балки ҳатто «Манчестер Юнайтед» ҳам», — деди Оуэн Premier League Productions эфирида.
Калверт-Льюин 2025 йилда «Эвертон»ни эркин агент сифатида тарк этган ва шундан сўнг «Лидс»га қўшилган.
У ўтган мавсум 39 та ўйинда 15 та гол урган. Жорий мавсумда эса 6 та учрашувда 3 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Оуэн форварднинг ҳозирги ҳолатини ҳам юқори баҳолади:
«У ҳозир мутлақо бошқа даражада. Доимий ўйнаяпти ва жуда хавфли кўринмоқда».













