Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Диёр Имомхўжаев ОФК кубоги олдидан «Насаф» дуч келаётган муаммолар ҳақида маълумот берди

Баҳо:
+ | -

ОФК кубогининг «Насаф» жой олган гуруҳи учрашувлари сунъий майдонларда ўтиши бизнинг клуб учун катта эҳтимол билан муаммо туғдиради.

«Насаф» гуруҳ ўйинларига мезбонлик қилиш юзасидан ариза топширганди. Қашқадарёда учрашувларни юқори савияда ўтказиш имконияти бор эди. Аммо ОФК Тожикистон вариантини афзал билди. Эндиликда «Насаф» сунъий майдонда ҳам машғулот олиб боришига тўғри келади.

Шунингдек, Тожикистон жамоасининг ўйинлари фақат кечки пайтга қўйилган. «Насаф» эса уч учрашувдан иккитасини иссиқ ҳавода ўтказишга мажбур. Ҳаво иссиқ вақтда сунъий майдонда ўйнаш қанчалик азоб экани сизга яхши маълум.

Эндиликда Бердиев олдида муаммо бор. 10 май куни «Насаф» Суперлига доирасида "Машъал"га қарши майдонга чиқиши керак. Бироқ бу вақт оралиғида сунъий майдонга ҳам машғулотлар орқали кўникиб бориш талаб этилади. Шундан келиб чиқилса, учрашув санасининг ўзгартирилишидан «Насаф» манфаатдор. Биз май ойининг сўнгги ўн кунини Вадим Абрамовга топшириб қўйганмиз. ОФК кубоги сабаб «Насаф» шундоқ ҳам 1 та учрашувни қўйиб юборади. "Машъал" билан ўйин қолдирилса, демак бундай ўйинлар сони 2 тани ташкил қилади. Буёғи ёзнинг чилласига уланади ва ҳоказо.

Ишонамизки, қийин шароитда бўлса ҳам «Насаф» ўзини кўрсата олади. Ҳозир эса "Машъал" билан ўйин масаласида бош қотириш керак.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: @diyorimamkhodjaev
Киритилди: 07:00, 02.05.2021.
Ўқилди: 4854 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.