Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Ла лига. «Барселона» Мессининг голлари эвазига «Месталья»да қийин ғалабага эришди (видеошарҳ)

Баҳо:
+1 | -

Испания чемпионатида ғолиблик учун кураш олиб бораётган "Барселона" сафарда "Валенсия" клуби меҳмони бўлиб, ўта қийин ғалабани қўлга киритди.

Каталонияликлар ўйин бошидаёқ жуда хавфли вазиятни юзага келтиришди. Аммо Педри яқин масофадан дарвоза томон зарба бера олмади. Ушбу вазият биринчи таймдаги голга тортадиган энг хавфли ҳужумлигича қолди.

Иккинчи бўлимда эса, кутилмаганда, "Валенсия" ҳисобни очди. Бурчакдан тўп узатиб берилган паллада Тер Штеген ўта нўноқ ҳаракат қилгани учун Паулиста бўш дарвозани ишғол қилди.

"Барса" дарҳол ўйинга қайтди ва нафақат қайтди, балки 12 дақиқа ичида "кўршапалаклар" дарвозасига 3 марта йўл топди. Ҳимоячи тўпни қўли билан ўйнагани учун дастлаб мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Мессининг 11 метрли жарима зарбасини Силессен қайтарди, қайтган тўпга Бускетс етиб келди ва жамоадошига узатма берди. Педрининг зарбасини ҳимоячи қайтарди, Месси эса қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Орадан кўп ўтмасдан Альбанинг узатмасидан кейин Де Йонг бош билан хавфли зарба йўллади. Дарвозабон тўпни қайтарди, аммо Гризманн жамоасини олдинга олиб чиқди.

Баҳснинг 69-дақиқасида Месси жарима зарбасини чиройли тарзда голга айлантирди: тўп устунга тегиб, чизиқни кесиб ўтди.

"Барса" гўёки ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйган эди. Аммо ўйиннинг 83-дақиқасида Солер олис масофадан тўпни Тер Штеген қўриқлаётган дарвозанинг "тўққизлиги"га "санчиб" қўйди ва баҳсга интригани қайтарди.

"Барселона" эса учрашув сўнгида тўпни яхши назорат қилиб, ғалабани ўзида ушлаб қолди.

Испания Ла лигаси, 34-тур
Валенсия – Барселона 2:3 (0:0, 2:3)
Голлар: 1:0 – 50 Габриэл Паулиста, 1:1 – 57 Месси, 1:2 – 63 Гризманн, 1:3 – 69 Месси, 2:3 – 83 Солер.
Валенсия – Силлессен, Тони Лато (Диакаби, 64), Гильямон (Гамейро, 79), Гайя, Васс, Гедеш, Рачич (Олива, 79), Габриэл Паулиста, Солер, Тьерри Коррейя, Макси Гомес.
Барселона – тер Стеген, Дест (Серджи Роберто, 75), Араухо, Лангле, Альба, де Йонг, Бускетс, Педри (Мориба, 75), Пике, Месси, Гризманн.
Огоҳлантиришлар: Рачич (35), Тони Лато (56), тер Стеген (65).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:01, 03.05.2021.
Ўқилди: 10794 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.