«Манчестер Юнайтед» мухлисларининг клуб хўжайинларига қарши қўзғолон кўтариши Глейзерлар оиласининг клубдаги позициясига таъсир қилмайди.
Америкаликлар МЮни сотмоқчи эмас ва унинг нархини 10 млрд долларга етказиб қўйишни мақсад қилишган (ҳозирги нарх 3 млн долллардан кўпроқ).
Бундан ташқари, клуб «Ливерпуль»га қарши ўйинда стадионга бузиб кирган мухлисларни «Олд Траффорд»га киришини таъқиқлаб қўйиши мумкин.