Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Даврон Файзиев: "Икки муносиб жамоанинг тўқнашуви ва аристократча якун."

Баҳо:
+1 | -1

Бироз аввал якунига етган "Челси" ва "Реал Мадрид" жамоалари ўртасидаги яримфинал жавоб учрашувидан кейин(2:0), таниқли спорт устаси Даврон Файзиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Челси". Менди энг оғир вазиятларда қутқарди. Учта ҳимоячи Бенземани тўхтатди ва Азарга ўйин бермади. Марказда Жоржиньо ва Канте Модрич-Кроосдан тезроқ ўйнади. Маунт эса Каземирони ҳимояда вазифалар билан юклаб ташлади. "Реал" қанотга чиқарилди. Иккинчи қаватни эса "Челси" ютиб чиқди. Ҳимоя-ҳужум-ҳимоя маршрутини "Челси" яхшироқ босиб ўтди. Хавертс ва Вернер жой алмашиб чалғитишди. Тухельнинг энг катта иши "Реал"ни бўшлиқдан маҳрум қилди. Чизиқларни ажратиб ташлади ва бўлинганини еб ташлади. Майда фол тактикасини самарали ишлатди. 90 дақиқа прессинг қилди. Юксак жисмоний ҳолат намойиш этди.

"Реал". Рамос жароҳат билан ўйнагани сезилди. Плюс 1-таймда сариқ олиб уёғига эҳтиёт бўлди. "Реал" ҳеч қўлламаган услубда ўйнади. Марказий ҳимояда 3 футболчи. Фаол қанотлар ишламади. Менди ҳужумда, Винисиус эса ҳимояда ёрдам беролмади. 3 марказий ҳимоячи билан ўйнаганда керак пайт яна иккита қўшилиб 5 тага айланади. Бироқ "Реал" айнан 3 ҳимоячи билан ўйнади, улар ҳам жуда секин харакат қилишди.
Каземиро Маунтга бас келолмади. Модричда тезлик, Кроосда эса кескинлаштирувчи паслар оқсади. Азар ўз имкониятининг ярминиям кўсатмади. Уни майдонда пайтидаёқ ўйиндан чиқариб юборишди. Бензема уч ҳимоячига қарши курашди. Қанотдан ёрдам келмади. Шунда ҳам иккита вазият қилди. "Реал" сафида ярим финал натижасига кўра бош эгмаган ягона футболчи.

Баъзида ярим финаллар драмага айланади. Охирида жанжаллар чиқади. Томошабинлар ҳам анча вақтгача эмоцияни боса олишмайди. Лекин бу сафар "Реал"нинг кўплаб адекват мухлислари ҳам шунчаки "Челси" яхшироқ ўйнаганини тан олишди. Икки муносиб жамоанинг тўқнашуви ва аристократча якун." дейди Файзиев ўз телеграм каналида. 

Манба: https://t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 04:14, 06.05.2021.
Ўқилди: 4502 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.