"Интер" бош мураббийи Антонио Конте яқинлашиб келаётган янги мавсум олдидан клуб раҳбариятидан кафолат олишни истайди, деб хабар берди Туттоспорт.
Манбанинг хабарига кўра, италиялик мутахассис янги мавсум олдидан клубни тарк этиши мумкин. Конте клубга янги хўжайин излаш атрофида ҳукм сураётган фавқулодда вазиятда клуб бошқарув режаси қанақа эканлигини билмоқчи. Мураббий "Интер"нинг келажак режаси ва стратегиясини аниқ тушунмоқчи.
Конте бошчилигидаги "Интер" 2010-йилдан бери биринчи марта Италия чемпиони бўлди, шунингдек "Ювентус"нинг кетма-кет тўққиз йиллик чемпионлик сериясини тўхтатди.