Лондоннинг "Челси" клуби испаниялик ҳимоячиси Маркос Алонсони ёзда сотиб юбориши мумкин. Бу ҳақда Британия матбуоти хабар беради.
Маркос жамоага Тухель келгач деярли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. У Чилуэллга рақобатда имкониятни бой бериб қўймоқда.
Шунингдек, "Челси" воз кечмоқчи бўлган рўйхатдан Эмерсон ҳам жой олган.