Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Темурхўжа Абдухолиқов: «Бу йил ҳам кўп гол уришга ҳаракат қиламан»

Баҳо:
+ | -

Сафарда «Машъал» билан кечган баҳсда «Локо» 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ўйинда "темирйўлчилар" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди.

Клуб матбуот хизматига берган интервьюсида Темурхўжа Муборакдаги баҳс, йирик ғалаба, янги мураббий, яқиндагина тақдирлангани ҳамда тўпурарлик пойгаси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- «Машъал»га қарши баҳсни илк дақиқаларданоқ яхши бошладик. Ўйинимиз ҳар томонлама қовушди. Биринчи таймдаёқ масалани деярли ҳал қилдик деб ўйлайман. Об-ҳаво ҳам қулай келди. Муборакда жуда иссиқ бўлади деб ўйлагандик, йўқ аксинча, шамол эсиб салқин бўлди. Бу вазиятда баҳснинг 17:00да бошлангани катта таъсир кўрсатмади.

Йирик ғалаба ҳақида

- Йирик ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Бу авваламбор бош мураббийимизнинг кўрсатмасини бехато бажарганимизни англатади. Майдонга тушган ҳар бир футболчи бор кучи билан ҳаракат қилди. Биз бир жамоа бўлиб ўйин кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз. Мураббийнинг машғулотлари ва кўрсатмасида гап кўп.

Янги мураббий ҳақида

- Бошида ҳаммамизга қийин бўлди. Жамоамизга португалиялик янги мураббий келди. Албатта, мураббийга ҳам ўзбек футболига кўникиш учун вақт керак эди. Балки шунинг учун бўлса керак, мавсум аввалида тўртта ўйинда ғалаба қозона олмадик. Микаэл Секейра билан ишимиз яхши кетяпти, мураббийимиз жуда талабчан ва ҳақиқий профессионал.

«Бунёдкор» билан ўйиндан олдин тақдирлангани ҳақида

- Бундан жуда хурсандман. Биласиз, ўтган йил 100та гол уриш маррасини забт этиб Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клубига қабул қилингандим. Шу боис ЎФА томонидан махсус соврин билан тақдирландим ва бундан жуда хурсандман. Албатта, ҳар бир соврин футболчига қўшимча куч беради.

Тўпурарлик пойгаси ҳақида

- Доим кўп гол уришга ҳаракат қиламан. Ҳозирча Суперлигада тўрт бор гол муаллифи бўлдим. Бошида менга ҳам қийин бўлди, тўлиқ формада эмасдим. Лекин турдан турга ўзимни янада яхшироқ кўрсатишга интиляпман. 2016 йил 22та гол билан чемпионат тўпурари бўлгандим. Бу йил ҳам кўпроқ голлар уришга ҳаракат қиламан. Лекин барибир мен учун жамоамизнинг ютуғи биринчи ўринда туради.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 07:14, 07.05.2021.
Ўқилди: 2448 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.