Мадриднинг "Реал" клуби ушбу ёзда "Лион" ярим ҳимоячиси Усем Ауарни сотиб олмоқчи. Бу Италия матбуотига маълум бўлди. Мадридликлар 22 ёшли футболчи учун товон пули тўлашга тайёр.
"Лион" Ауарни 50 миллион еврога баҳолаган. Ушбу мавсумда француз 30 учрашув ўтказди, 6 гол урди ва 4 голга узатма берди.
Олдинроқ "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан мавсум охирида жамоани тарк этиши мумкинлиги маълум бўлган эди.