«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп унинг жамоаси АПЛ турнир жадвалининг кучли тўртлигидан жой олишга қодирми деган саволга жавоб берди.
Айни пайтда Мерсисайд клуби эттинчи ўринда ва тўртинчи ўриндан етти очко ортда қолмоқда. Чемпионат тугашига қадар «Ливерпуль»да бешта ўйин қолди.
«Бизда ҳали [кучли тўртликка кириш] имконияти бор-йўқлигига амин эмасман, лекин биз ҳаракат қиламиз ва агар шундай имконият юзага келса, биз албатта ўша ерда бўламиз.
Еттинчи эмас, бешинчи ёки тўртинчи бўлишимиз мумкинми? Ҳа, биз маълум нуқталарда яхшироқ ишлашимиз мумкин эди, аммо жароҳатлар билан курашиш энг катта муаммога айланди», - деди Клопп.