Ҳужумчи Неймар ПСЖ билан ҳамкорликни давом эттиради.
Парижликлар матбуот хизматининг ёзишича, 29 ёшли бразилиялик клуб билан шартномасини 2025 йилнинг июнь ойига қадар узайтирди.
Аввалроқ, у Париж клубида йилига 30 млн евро олиши ҳақида маълумот берилганди.
Эслатиб ўтамиз, форвард 2017 йилнинг ёзида 222 млн евро эвазига «Барселона»дан ПСЖга ўтганди.