Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

«Камп Ноу»даги том сабабли Холанд «Барселона»га ўтмайди

Баҳо:
+-1 | -

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд «Барселона»га ўтмайди.

ElNacional.cat хабарига кўра, каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик келаси ёзда норвегиялик футболчини сотиб олиш режаларидан воз кечган. Бунга сабаб — «кўк-анорранглилар» «Камп Ноу» стадиони учун янги том қуриш режалари туфайли кейинги икки йил давомида Ла Лигада харажатлар бўйича қўшимча чекловларга дуч келишади. Германиялик мутахассис Холанднинг «Барселона»га трансфери учун зарур маблағларни йиғишнинг имкони йўқлигини тан олмоқда.

2025/26 йилги мавсумда Эрлинг Холанд «Манчестер Сити» сафида барча турнирларда 52 та ўйин ўтказиб, уларда 38 та гол урди ва тўққизта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 15:05, 20.07.2026.
Ўқилди: 4298 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик