Кириш Регистрация

АПЛ қайтмоқда: бугун 2026/27 йилги мавсумга старт берилади

Баҳо:
+ | -

Бугун, 21-август куни Англия Премьер-лигасининг 2026/27-йилги мавсумига старт берилади. Янги чемпионатнинг илк учрашувида амалдаги чемпион «Арсенал» Премьер-лигага қайтган «Ковентри Сити»ни қабул қилади.

«Эмирейтс» стадионидаги баҳс маҳаллий вақт билан соат 20:00 да, Тошкент вақти билан эса 22 августга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.

«Арсенал» янги мавсумни чемпионлик мақомида бошлайди. Лондонликлар ўтган мавсумда Англия чемпиони бўлган ва энди унвонни ҳимоя қилишга ҳаракат қилади. «Ковентри» эса 25 йиллик танаффусдан сўнг Англия футболи элитасига қайтди.

Жаҳон чемпионати сабаб бу йил АПЛ одатдагидан кечроқ бошланмоқда. Лига тақвими футболчиларга 2026-йилги жаҳон чемпионатидан кейин тикланиш учун кўпроқ вақт бериш мақсадида бир ҳафтага сурилган. 2026/27-йилги мавсумнинг сўнгги тури 2027-йил 30-май куни ўтказилади.

Биринчи турнинг асосий учрашувларидан яна бири 22-август куни бўлиб ўтади — «Ҳалл Сити» «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилади. Шу куни «Эвертон» — «Кристал Пэлас», «Ипсвич» — «Сандерленд», «Ноттингем Форест» — «Лидс» ва «Брентфорд» — «Тоттенҳэм» баҳслари ҳам ўтказилади.

23-август куни эса «Манчестер Сити» «Борнмут» билан ўйнайди. Турнинг эътиборли учрашувларидан бири «Ньюкасл» ва «Ливерпуль» ўртасида кечади. Биринчи тур 24-августдаги «Фулҳэм» — «Челси» баҳси билан якунланади.

Янги мавсумда Премьер-лигада анъанавий равишда 20 жамоа иштирок этади ва чемпионат 38 турдан иборат бўлади. Жами 380 та учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Киритилди: 07:38, 21.08.2026.
Ўқилди: 1901 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик