Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

А Серия. «Интер» ўз майдонида «Сампдория»ни йирик ҳисобда енгди

Баҳо:
+ | -

"Интер" Италия чемпионатининг 35-тури доирасида «Интер» «Сампдория»ни қабул қилди. «Жузеппе Меацца» ўйингоҳида кечган баҳсда майдон эгалари рақиб дарвозасига бешта тўп киритиб, зафар қучишди.

Биринчи бўлимининг ўзидаёқ миланликлар 3 та «Сампдория» 1та гол киритган ҳола танаффусга йўл одишди. Кейинчалик эса дарвозалар мезбонлар томонидан яна икки марта ишғол этилди ва якунда, ҳисоб 5:1, «Интер» қийинчиликсиз 3 очкога эга чиқди.

Айни пайтда «Интер» очколари сонини 85 тага етказиб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Бугунгача, 45 очко жамғарган «Сампдория» эса тўққизинчи ўринни банд этган.

«Интер» – «Сампдория» 5:1(3:1, 2:0)

«Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)»

Голлар: 1:0 – 4 Гальярдини, 2:0 – 26 Санчес, 2:1 – 35 Кейта Бальде, 3:1 – 36 Санчес, 4:1 – 61 Пинамонти, 5:1 – 70, пенальти Мартинес.

«Интер» – Ханданович (Раду, 46), Хакими, Раноккия, Д`Амброзио, Янг, Гальярдини (Барелла, 61), Весино, Санчес (Пинамонти, 55), Эриксен (Брозович, 56), Бастони, Мартинес (Сенси, 73).

«Сампдория» – Аудеро, Аужелло, Тонелли (Йосида, 46), Берешиньски, Колли, Кандрева, Янкто (Дамсгор, 46), Рамирес (Верре, 46), Торсбю (Экдаль, 46), Кейта Бальде (Куальярелла, 73), Адриен Силва.

Огоҳлантиришлар: Тонелли (31), Адриен Силва (68).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:19, 08.05.2021.
Ўқилди: 3040 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.