Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Ла Лига. Ҳисобланмаган гол, пенальти ва автогол. Драматик кечган муҳим ўйинда «Реал» мағлубиятдан қутулиб қолди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 35-тури доирасида «Реал» ўз майдонида «Севилья»ни қабул қилди.

«Альфредо де Стефано» ўйингоҳида кечган баҳс жанговар, 2:2 ҳисобидаги дуранг билан ниҳояланди. Учрашувнинг аввалида Бензема киритган гол офсайд сабаб ҳисобга олинмади. Шундан бироз ўтиб, Фернандо Ракитичнинг узатмасини голга айлантирди, 0:1.

Сўнгра, Модрич узатмасидан оқилона фойдаланган Асенсио ўз голи билан ҳисобни тенглаштирди. Мезбонлар дарвозасига белгиланган пенальтидан унумли фойдаланган Ракитич жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Таблодаги 2:1 учрашувга қўшиб берилган дақиқаларга қадар ўзгармади. Аммо, 90+4 дақиқада Азар жамоаси жонига оро кирди ва унинг хатти-ҳаракатлар эвазига Диего Карлос автогол муаллифи бўлиб, «Реал»ни мағлубиятдан қутқариб қолди.

«Реал Мадрид» – «Севилья» 2:2 (0:1, 2:1). «Эстадио Альфредо Ди Стефано»

Голлар: 0:1 – 22 Фернандо, 1:1 – 67 Асенсио, 1:2 – 78, пенальти Ракитич, 2:2 – 90, автогол Диего Карлос.

«Реал Мадрид» – Куртуа, Одриосола, Марсело (Мигель Гутьеррес, 66), Милитао, Начо, Кроос, Каземиро, Вальверде, Модрич (Асенсио, 66), Винисиус Жуниор (Азар, 79), Бензема.

«Севилья» – Буну, Навас, Диего Карлос, Кунде, Акунья, Гомес (Эн-Несири, 56), Жордан (Гудель, 84), Окампос (де Йонг, 88), Фернандо, Сусо (Оскар Родригес, 83), Ракитич (Оливер Торрес, 88).

Огоҳлантиришлар:
Каземиро (21), Сусо (56), Гудель (85).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:06, 10.05.2021.
Ўқилди: 15947 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.