Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

«Ювентус» Европа Суперлигасини тарк этмаса, А Сериядан четлатилиши маълум қилинди

Баҳо:
+ | -

Италия футбол федерацияси президенти Габриэле Гравина агар «Ювентус» Европа Суперлигасини тарк этмаса, клуб А Серияда қола олмаслигини маълум қилди.

"Қоидалар ҳаммага тушунарли. Агар «Ювентус» янги мавсум бошлангунига қадар Европа Суперлигасини тарк этмаса, А Серияда иштирок эта олмайди.

Бу мухлислар учун ачинарли ҳолат, аммо қоидалар барчага тегишлидир. Умид қиламанки, бу тортишувлар тез орада тугайди", — деди Габриэле Гравина.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 18 апрель куни 12 клуб бошчилигида Европа Суперлигасига асос солинганди. Орадан икки кун ўтиб қатор клублар бирин-кетин лойиҳани тарк эта бошлади ва Суперлига лойиҳаси вақтинча тўхтатилди. Айни дамда фақат «Реал», «Барселона» ва «Ювентус» лойиҳадан воз кечмаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:50, 10.05.2021.
Ўқилди: 2738 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик