Transfermarkt портали энг қиммат нархга трансфер қилинган бразилиялик футболчилар рейтингини эълон қилди.
Неймарнинг 2017 йилда 222 миллион евро эвазига «Барселона»дан «ПСЖ»га ўтиши биринчи ўриндан жой олган. Бу нафақат бразилиялик футболчилар орасида, балки футбол тарихидаги энг қиммат харид ҳисобланади.
Кейинги ўринда Филиппе Коутиньонинг «Ливерпуль»дан «Барселона»га трансфери (135 млн евро) қайд этилган бўлса, Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га келиши (88,2 млн евро) кучли учликка якун ясаган.
Қуйида ўнлик рўйхат билан танишинг:
- Неймар («Барселона»дан «ПСЖ»га) — 222 млн евро;
- Филиппе Коутиньо («Ливерпуль»дан «Барселона»га) — 135 млн евро;
- Неймар («Сантос»дан «Барселона»га) — 88,2 млн евро;
- Артур («Барселона»дан «Ювентус»га) — 72 млн евро;
- Кака («Милан»дан «Реал»га) — 67 млн евро;
- Алиссон Беккер («Рома»дан «Ливерпуль»га) — 62,5 млн евро;
- Оскар («Челси»дан «Шанхай СИПГ»га) — 60 млн евро;
- Фред («Шахтёр»дан «Манчестер Юнайтед»га) — 59 млн евро;
- Халк («Зенит»дан «Шанхай СИПГ»га) — 55,8 млн евро;
- Эдер Милитао («Порту»дан «Реал»га) — 50 млн евро;