Рональд Куман ушбу мавсум охирида «Барселона»ни тарк этиши мумкин.
Клуб аллақачон Каталония жамоаси бошқарувида голландияликни ўрнини босиши мумкин бўлган номзодлар рўйхатини шакллантирмоқда.
RAC1 радио журналисти Жерар Ромеронинг сўзларига кўра, «Ал-Садд» бош мураббийи Хави ёки «Аякс» бош мураббийи Эрик тен Хаг бу ерда асосий номзодлар саналишади.
«Барса» айни дам Ла Лига жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.